platina.uz

Сурхондарё вилоятига прокурор тайинланди

Бахтиёр Бобожонов ушбу тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Жамият
26 октябрь, 12:10
Сурхондарё вилоятига прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Бекович Бобожонов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Бобожонов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида 2019 йилдан буён Садриддин Турдиев ишлаб келаётганди. Турдиевнинг янги иш жойи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Аввалроқ Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+