Камбағал оилаларга электр ва газ тўловлари учун компенсация берилади
Давлат томонидан мазкур компенсациялар учун 370 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Ёрдам 1,4 млн оилани қамраб олади.
Камбағал оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсацияни автоматик равишда карталарига қабул қиладилар. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Ушбу маблағлар иситиш мавсумида газ ва электр энергияси харажатларини қисман енгиллаштиришга хизмат қилади. Давлат томонидан мазкур компенсациялар учун 370 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Якуний рўйхатлар 2024 йил 27 октябр куни тасдиқланади.
Бир мартали компенсациялар 1,4 млн муҳтож оилани қамраб олади. Давлат уларни тўлаш учун 370 млрд сўм ажратди. Октябрь охиригача "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, Маҳалла уюшмаси ва ҳокимликлар эҳтиёжмандлар рўйхатини шакллантирадилар.
Иситиш мавсумида (ноябрь-февраль) коммунал тўловларга харажатлар ортади. Эҳтиёжмандларга кўмак бериш учун, давлат йилда бир марта қуйидагилар бўйича ёрдам пули тўлайди:
-асосий рўйхат бўйича. Унга "Ягона ижтимоий ҳимоя реестри орқали болалар нафақаси ва/ёки моддий ёрдам оладиган оилалар киради (1,2 млн оила);
-қўшимча рўйхат бўйича. Унга бошқа эҳтиёжмандлар киради (180 минг оила).
Пул картага 2024 йил 27 ноябрдан кейин ўтказилади.
Бу компенсация давлат томонидан кўрсатиладиган ягона ёрдам тури эмас. Иситиш мавсумида ижтимоий меъёрдан ортиқ электр энергияси ва газ сарфиёти учун ҳам эҳтиёжманд оилаларга қўшимча компенсациялар берилади.