Туркия Сурия ва Ироқ шимолидаги 32 нишонни йўқ қилди
Бу 23 октябр куни Анқарада содир бўлган терактга жавоб сифатида амалга оширилган. Теракт сабаб беш киши ҳалок бўлди, икки киши оғир аҳволда.
Туркия Анқарадаги теракт ортидан Ироқ шимоли ва Сурия шимолидаги Курдистон Ишчи партияси (ПКК) марраларига зарбалар берди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Ироқ ва Сурия шимолидаги террорчилар нишонларига қарши ҳаво операцияси ўтказилди ва террорчиларга тегишли жами 32 та нишон муваффақиятли йўқ қилинди", — дейилади вазирлик баёнотида.
Департаментнинг қўшимча қилишича, амалиётлар давом этмоқда.
Аввалроқ Туркиянинг Sabah газетаси Туркия ички ишлар вазири Али Ерликаяга асосланиб, Анқарадаги терактга Курдистон ишчилар партияси (ПКК) алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Туркия Мудофаа вазирлиги раҳбари Яшар Гулер ҳам терактга ПККнинг алоқадорлиги эҳтимолини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Анқарадаги теракт оқибатида беш киши ҳалок бўлган, яна 22 киши жароҳатланган. Ерликаянинг айтишича, ярадорлардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Чоршанба куни тушдан кейин Туркиянинг аэрокосмик компаниясининг Анқарадаги объектида теракт содир этилди.
Россиядаги БРИКС саммитида бўлиб турган президент Эрдўғон ҳам ортга қайтишга қарор қилди.