Қидирувда бўлган собиқ мансабдор Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
Ушбу шахс 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган. Унга жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа айбловлар қўйилган.
1951 й.т. Ж. Х. М. Истанбулдаги Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.
У Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Туркияда қўлга олинган.
Айбланувчи 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб 2014 йилдан буён қидирувда бўлган,
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади.
Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади, дейилади консулхона хабарида.