"Ворзаконлар" ҳақидаги китоб нашрдан чиқди
Асарда оддий қишлоқ боласидан тортиб собиқ иттифоқ раҳбари Леонид Брежневгача бўлган қаҳрамонлар қатнашади.
Маданият
23 октябрь, 12:42
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Наби Жалолиддин қаламига мансуб "Бўрихон: XX аср шарпалари ёхуд тож кийган ўғрибошилар" номли романнинг биринчи китоби нашрдан чиқди.
Биринчи китобда 1920-90 йиллардаги воқеалар акс этади. Ушбу роман ўтган асрда жиноий тўдалар, мафиозлар, босмачилик, рекетлар, каратэ ва кўча жанглари, давлат идораларидаги коррупция, Афғонистондаги хунрезликлар оқибатида келиб чиққан фожиалар, зўравонлик синдикатлари ҳақида ҳикоя қилади.
Асарда оддий қишлоқ боласидан тортиб собиқ иттифоқ раҳбари Леонид Брежневгача бўлган қаҳрамонлар қатнашади.