Сиёсий баҳо берилиши керак – Андижон воқеаларига 20 йил тўлди
Ёзувчи ва шоир, Афғон уруши қатнашчиси, 13 май воқеаларига гувоҳ бўлган Наби Жалолиддин билан эксклюзив суҳбат.

Platina.uz сайти ёзувчи ва шоир, Афғон уруши қатнашчиси, 13 май воқеаларига гувоҳ бўлган Наби Жалолиддин билан эксклюзив суҳбат уюштирди.
Суҳбатда қуйидаги мавзуларда сўз борган:
- Бу йил Андижон воқеаларига 20 йил тўлди. Ҳам уруш қатнашчиси, ҳам шу мавзуда ёзган ёзувчи, ҳам Андижон воқеаларига гувоҳ сифатида ўша машъум кунлардан қандай хотиралар қолган?
- Ўша пайтда босқинчилар ТВ ва радиони босиб олишга уринишган. Ўша пайтда нима қилгансиз?
- Биринчи президент Ислом Каримов деярли ҳар куни эрталаб "Водий тинчми?" деб сўраганлари ҳақида турли миш-мишлар юради. Бу гап тагида ҳақиқат борми ўзи? Нимадан келиб чиққан бу гап-сўзлар?
- Андижон воқеаларида Каримов, умуман, давлат тўғри йўл тутган, деб ўйлайсизми?
- Қурбонлар расмий статистикадан кўра кўпроқ бўлгани айтилади. Каримовдан кейин бу гаплар қисман тасдиқланган. Аслида ҳам шундайми?
- Сизнинг "Террор" деб номланган қиссангиз айнан шу воқеаларга бағишланган. Унда кўрганлариз ҳаммаси ёзилганми ёки бадиий тўқималар ҳам борми?
- Андижон воқеалари ҳақида режиссёр Рустам Саъдиев "Сотқин" деган кино ишлаган. Филм айнан шу воқеалар ҳақида экани расман айтилмаган, аммо буни билиш қийинмас. Кинода ҳақиқат ва ёлғон қанчалик фарқ қилади?
- Бу воқеалар бизга, авлодларга ибрат бўла оладими? Қисман уруш нафаси сезилган барибир.