platina.uz

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши вафот этди

Уларнинг икки нафари Россия фуқароларидир. Марҳумларнинг ўлимига номаълум этиологияли заҳарланиш сабаб бўлган. 

Жамият
22 октябрь, 16:48
Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши вафот этди

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши вафот этди, уларнинг икки нафари Россия фуқароларидир.

Бош прокуратура хабарига кўра, 2024 йил 20 октябрь куни Миробод туманида жойлашган меҳмонхонада Россия Федерацияси фуқаролари 1979 й.т Радченко Максим ва 1977 й.т Паперная Инесса Викторовналарнинг вафот этганлиги аниқланган. Инесса Паперная журналист сифатида Lenta интернет нашри ва "Профил" журналида ишлаган.

Бундан ташқари, ушбу меҳмонхонанинг бошка хонасидаги ювиниш жойида Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1976 й.т. У. Х. нинг вафот этганлиги аниқланган.

Дастлабки суд тиббий ташхисига кўра, марҳумларнинг ўлими номаълум этиологияли заҳарланишдан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишини қўзғатилди. Тергов харакатлари олиб борилмокда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+