platina.uz

Тошкентдаги “International” меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги харидорлар учун маълумот ва талабларни эълон қилган. 

Иқтисод
28 май, 16:30
Тошкентдаги “International” меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Тошкентдаги “International” меҳмонхонасининг оммавий савдолари бошланди. Давлат активларини бошқариш агентлиги InterHotel МЧЖдаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш учун савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилди.

Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида Deloitte компанияси жалб этилган.

Сотувга қўйилган меҳмонхона 232 та хона, 7 та конференция зали, 2 та ресторан, барлар, ёзги терраса, фитнес-клуб ва бассейнни ўз ичига олади. Умумий 3 га ер майдонида 44 903 кв метр бино ва иншоотлар жойлашган.

Хусусийлаштириш жараёни уч босқичда амалга оширилади: сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest), мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) ҳамда мажбуриятга эга бўлган таклиф (BО) босқичлари. Якуний босқичда таклиф этиладиган қатъий нарх таклифининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга ошириш белгиланган.

Аризаларни қабул қилиш муддати - 2024 йил 4 июл соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар давом этади.

Талабгор ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак.

Шунингдек, талабгорлар ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+