Вьетнамда янги президент сайланди
Луонг Чуонг мамлакат компартияси сиёсий бюроси аъзоси саналади. Аввалги президент То Лам Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг бош котиби этиб сайланганди.
Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Луонг Чуонг мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди.
Бу ҳақда 21 октабр куни маълум бўлди.
Парламент мажлиси Вьетнам давлат ахборот агентлиги томонидан жонли эфирда намойиш этилган.
Вьетнам конституциясига кўра, президент Миллий ассамблея аъзолари томонидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Мамлакатнинг аввалги президенти То Лам 3 август куни Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг пленумида қўмитанинг янги Бош котиби этиб сайланганди.
То Лам Нгуен Фу Чонг ўрнига мутлақ кўпчилик овоз билан бош котиб этиб сайланган.