platina.uz

Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режими жорий этишга чақирди

Бунга муҳожирларнинг урушга боришига қарши чақириқ сабаб бўлган. Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров Мироновнинг баёнотига жавоб қайтарди. 

Жамият
20 октябрь, 13:10
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режими жорий этишга чақирди

Россия Давлат думаси депутати Сергей Миронов ("Справедливая Россия" партияси фракцияси раҳбари) Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси чақириғига муносабат билдирди. Бош консулхона ўзбекистонликларни Украина урушида қатнашмасликка чақирганди.

"Ўзбекистон консулхонаси Россия армиясига қўшилмасликка чақиряпти. Нега бундайлар бошқа имтиёзлардан фойдаланиши керак? Сени боқаётган, иш берган давлатни нега ҳимоя қилмаслигинг керак?! Виза режими! Бизга бундай "фуқаролар" керакмас", дея ёзган Миронов.

Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров Мироновнинг баёнотига жавоб берди.

"Ўзбеклар баракали халқ, улар меҳнат қилиб пул топади, одам ўлдириб эмас. Россияни эса Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак. Билишимча, руслар ҳам Ватанни ҳимоя қилишни ўзбеклардагидек муқаддас бурч ҳисоблайдилар?", деган Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввал Сенат Ўзбекистон ҳақида ножўя баёнот берганларни мамлакатга киришини чеклаш бўйича қонунни маъқуллаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+