Ўзбекистонда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатни 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали билан якунлади.
Ўзбекистонда ҳарбийлар ўртасида илк бор дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Мусобақалар пойтахтнинг " Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтди.
Мудофаа, Спорт, Маданият ва Ташқи ишлар вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу чемпионатда дунёнинг 30 та мамлакатидан 400 га яқин ҳарбий спортчилар, делегация раҳбарлари ва ҳакамлар, шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари ва қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюрган.
Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг), Абдураҳим Нутфуллаев (-66 кг), Нигина Сапарбаева (-63 кг) кумуш, Лазиза Ҳайдарова (-48 кг), Баҳром Ботуров (-60 кг) ва Нилуфар Эрмаганбетова (-57 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 42-Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали билан якунлади.
Олтин медал
-52 кг: Гулҳаё Жўраева
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-100 кг: Рустам Шораҳматов
+100 кг: Шоҳрух Бахтиёров
Кумуш медал
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-63 кг: Нигина Сапарбаева
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллаев
-81 кг: Мусо Собиров
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Бронза медаллар
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-60 кг: Баҳром Ботуров
Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик ҳарбий дзюдочилар 1-ўринда кетмоқда.
Ундан кейинги поғонани 3 та олтин медали билан Мўғулистон ва 2 та олтин медаль билан Франция эгаллаган. 18 октябр куни бўлиб ўтган жамоавий баҳсларда Ўзбекистон аёллар жамоаси 1-ўринни, эркаклар жамоаси эса 2-ўринни қўлга киритди. Якуний натижалар қуйидагича:
Аёллар ўртасида
• Ўзбекистон жамоаси — 1-ўрин;
• Франция жамоаси — 2-ўрин;
• Италия ва Мўғулистон жамоалари — 3-ўрин.
Эркаклар ўртасида
• Мўғулистон жамоаси — 1-ўрин;
• Ўзбекистон жамоаси — 2-ўрин;
• Эрон ва Қозоғистон жамоалари — 3-ўрин.