Алишер Юсупов бронза медални қўлга киритди
Япониялик дзюдочига қарши майдонга чиққан Юсупов ёрқин ғалабага эришди.
Спорт
2 август, 20:48
Алишер Юсупов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги бронза медалини келтирди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир бронза медали билан бойиди. Мазкур медалга дзюдочи Алишер Юсупов муаллифлик қилди.
+100 кг вазн тоифасида иштирок этган Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.