Шерзод Намозов - олтин медал соҳиби
Ўзбекистонлик пара дзюдочи иккинчи бор чемпионликни қўлга киритди.
Спорт
5 сентябрь 2024 йил

Шерзод Намозов икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди.
Пара дзюдочилар ҳам Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун қимматли медалларни тақдим қилишни бошлашди.
Ж2 классида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Намозов финалда грузиялик Зураб Зурабянини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу Намозов учун Паралимпия ўйинларидаги иккинчи чемпионлик.
Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронзага етди.