Ўзбекистон олимпиадада илк олтин медални қўлга киритди
Диёра Келдиёрова финалда косоволик рақибини енгди.
Спорт
28 июль 2024 йил

Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова олимпиада чемпионига айланди ва мамлакатга илк олтин медални тақдим этди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси дастлабки олтин медални қўлга киритди.
Дзюдочи бўйича -52 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи Диёра Келдиёрова финал баҳсида косовалик рақиби устидан ғалаба қозонди.
Дистрия Красничи -48 вазн тоифасида Токио Олимпиадаси чемпиони бўлган.