Музаффарбек Тўрабоев бронза медали соҳибига айланди

Ўзбекистон олимпиадада жамғарган медаллар сони иккитага етди.

Спорт
1 август, 20:45
Музаффарбек Тўрабоев бронза медали соҳибига айланди

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди. 

Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Тўрабоев учинчи ўрин учун кечган баҳсда испаниялик Николоз Шеразадишвилини мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 1 та бронзага етди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+