Узоқ кутилган лойиҳа бошланмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги узоқ кутилган “Тошкент ёшларни севади” анъанавий лойиҳасига старт бермоқда!
Лойиҳанинг бу йилги мавсумида қизларнинг замонавий касбларни ўрганишлари учун бепул SMM дарслари йўлга қўйилишидан тортиб, жуда кўплаб амалий ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Хусусан, пойтахт қизларини замонавий касбларга ўқитиб, бандлигини таъминлаш ва энг асосийси, уларни даромадли қилиш мақсадида Тошкентда истиқомат қилувчи 30 ёшгача бўлган 1000 нафар қиз “Тошкент ёшларни севади” лойиҳаси доирасида SMM соҳасига мутлақо бепул ўқитилади.
Бунда қизлар ўзларининг яшаш ҳудудига яқин бўлган ўқув марказида:
- ижтимоий тармоқларни юритиш;
- таргетинг ва мақсадли аудитория таҳлили;
- график контент яратиш;
- копирайтинг;
- мобилография
- B2B сотувлар;
- шахсий бренд;
- портфолио яратиш ва бошқа билимларни оффлайн тарзда ўрганишади.
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида йўлга қўйилаётган ушбу имкониятдан унумли фойдаланинг! SMMни ўрганинг ва копирайтер, контент менежер, мобилограф, виртуал ёрдамчи, SMM мутахассиси, таргетолог сифатида уйда ҳам даромад топинг.
Тадбиркорлик йўналишида эса онлайн кийим дўкони очишингиз, онлайн курслар яратишингиз ёки ўз блогингизни юргизиб, бизнесни ривожлантиришингиз мумкин!
Рўйхатдан ўтиш 25 октябргача қуйидаги бот орқали амалга оширилади: @smaktabbot
Қўшимча маълумот учун телефон: +998 55 520 60 60
Телеграмдаги расмий канал: @smmaktab