platina.uz

Илон Маск уч ойда Трамп кампанияси учун қарийб 75 миллион доллар хайрия қилди

Дунёнинг энг бой одами бўлган миллиардер сўнгги пайтларда очиқдан очиқ Трампни қўллаб-қувватламоқда. 

Жаҳон
16 октябрь, 12:44
Илон Маск уч ойда Трамп кампанияси учун қарийб 75 миллион доллар хайрия қилди

Америкалик тадбиркор Илон Маск уч ой давомида АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун деярли 75 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда АҚШ Федерал сайлов комиссияси (FEC) хабар бермоқда.

FEC маълумотларига кўра, Маскнинг июлдан сентябргача бўлган умумий хайриялари 74,95 миллион долларни ташкил қилган. 24 октябрь куни сайлов комиссиясига яна бир ҳисобот тақдим этилади, у 1 октябрдан 16 октябргача бўлган даврни қамраб олади.

Аввалроқ Маск Трампни "демократияни қутқара оладиган ягона шахс" деб атаган эди.

Октябр ойи бошида Пенсилваниядаги митинглардан бирида Маск Трамп ёнида иштирок этди.

У шунингдек, агар Трамп ютқазса, бўлажак президентлик пойгаси охиргиси бўлиши мумкинлигини айтди. Маскка кўра, агар сайловда демократ номзод Камала Харрис ғалаба қозонса, мигрантлар овози ёрдамида унинг партияси етакчилик қилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+