Трамп Илон Маскни маслаҳатчи этиб тайинлаш истагини билдирди
Маскнинг ўзи собиқ президент таклифига қаршилик билдирмаган.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп тадбиркор Илон Маскни маслаҳатчи этиб тайинлаш истагини маълум қилди.
Reuters журналисти сиёсатчидан агар у 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Маскни маслаҳатчи ёки вазир этиб тайинлашни хоҳлайсизми, деб сўради.
Трамп ижобий жавоб берди. "У жуда ақлли йигит. Албатта, агар у рози бўлса, мен қарорни амалга оширардим. У ажойиб йигит", деди Доналд Трамп.
Интервью эълон қилинганидан кўп ўтмай, Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғида:" Мен хизмат қилишга тайёрман" деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Маск ўртасида ижобий алоқалар сақланиб қолмоқда.
Доналд Трамп июл ойида суиқасддан омон қолганидан кейин Илон Маск уни сайловдаги курашда қўллаб-қувватлади.
12 август куни Доналд Трамп Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғига қайтди. У ерда у ўзининг сайловолди ташвиқоти видеосини жойлаштирди. Бу Трампнинг 2023 йил августидан бери Х даги биринчи пости эди. Сиёсатчи Илон Маскга икки соатлик интервью ҳам берди.