platina.uz

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи икки йўлни портлатиб юборди

Пхенян томони аввалроқ жанубга олиб борувчи барча автомобил ва темир йўлларни тўсиб қўйиш ниятида эканини маълум қилган. 

Жаҳон
15 октябрь, 9:27
КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи икки йўлни портлатиб юборди

Шимолий Корея Жанубий Кореяга олиб борувчи ғарбий ва шарқий чегарадаги иккита автомагистрал участкаларини портлатиб юборди, дея хабар бермоқда Yonhap Жанубий Корея ҳарбийларига асосланиб.

"Шимолий Корея Кёнги ва Донгхе йўлларининг ҳарбий чегара чизиғидан шимолдаги қисмларини портлатиб юборди", — дея агентлик Корея Республикаси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси баёнотидан иқтибос келтирмоқда.

Ҳарбийларнинг қўшимча қилишича, улар нима бўлаётганини кузатиб туришган ва кузатувни кучайтирган.

Жанубий Корея расмийлари бир кун аввал КХДР йўлларни портлатиб юборишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.

Аввалроқ Пхенян томони жанубга олиб борувчи барча автомобиль ва темир йўлларни тўсиб қўйиш ниятида эканини билдирган эди.

Шунингдек, Шимолий Корея расмийлари уларнинг ён томонидаги йўл чироқларини демонтаж қилгани ва улар бўйлаб миналар қўйгани, шунингдек, икки Кореяни ажратиб турувчи қуролсизлантирилган ҳудуд яқинида танкга қарши тўсиқлар қуриш ва чегарани мустаҳкамлаш мақсадида қўшинларни жойлаштиргани ҳам хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда икки давлат муносабатлари кескин ёмонлашди. КХДР жанубга қарата бир неча маротаба чиққинди шарларини учирди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+