platina.uz
Иқтисод

Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди

Унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш ва бошқа вазифалар юклатилди. 

Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди
Фото: Марказий банк.

Президент фармони билан Олимов Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.

Шу кунгача Аброр Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

Аброр Олимов 1988 йилда туғилган. 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган. 2020 йилда Хитотсубаши университетининг (Япония) магистратура босқичини тамомлаган.

У банк тизимида 10 йиллик иш тажрибасига эга.

Эслатиб ўтамиз, аввал Марказий банк ўринбосари Бобир Абубакиров ҳоким этиб тайинланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid