Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари маълум бўлди
Мукофот Виктор Амброз ва Гари Рувкунга МикроРНКларнинг кашф этгани учун берилди.
Виктор Амброз ва Гари Рувкун физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлишди.
Нобел қўмитаси физиология ва тиббиёт бўйича мукофот соҳибларини эълон қилди.
Мукофот микроРНКларни кашф этгани ва уларнинг ген экспрессиясини транскрипциядан кейинги тартибга солишдаги ролини ўргангани учун берилди.
МикроРНКларнинг кашф этилиши муҳим, чунки улар генларни тартибга солишда иштирок этади. Ушбу жараённинг бузилиши оқибати диабет, онкология ва бошқа касалликлар бўлиши мумкин. Шунинг учун генларни тартибга солиш механизмини тушуниш сўнгги ўн йилликларда фан учун муҳим мақсад бўлиб қолди.
Бу Нобел ҳафталигининг биринчи мукофотидир.
8 октябр куни физика, 9 октябрда кимё, 10 октябрда адабиёт бўйича лауреатларнинг номи эълон қилинади.
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти 11 октябрь куни топширилади.