platina.uz

Қозоғистонда АЭС бўйича референдум натижалари маълум қилинди

Сўровда қатнашган қозоғистонликларнинг 72,3 фоизи АЭС учун, 27,7 фоизи эса қарши овоз берган. 

Жаҳон
7 октябрь, 9:42
Қозоғистонда АЭС бўйича референдум натижалари маълум қилинди

Қозоғистонда аҳолининг 70 фоиздан ошиғи АЭС қуриш бўйича референдумда лойиҳани қўллаб-қувватлади.

Қозоғистон Давлат сиёсати институтининг иккинчи экзит-полл натижаларига кўра, сўровда қатнашган қозоғистонликларнинг 72,3 фоизи АЭС учун, 27,7 фоизи эса АЭСга қарши овоз берган.

Zakon.kz сайти буюртмаси билан ўтказган Евроосиё интеграцияси институтининг экзит-полл маълумотларидан маълум бўлишича, "фуқароларнинг 71,8 фоизи Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишини ёқлаб овоз берган, 28,2 фоизи қарши овоз берган".

6 октябр, якшанба куни Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, Қозоғистонда референдумда 63,87 фоиз овоз берувчилар иштирок этган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+