Самарқандда қурилаётган мактабда сифатсиз ишлар буздирилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан кучайтирилган тадбирлар ўтказилган.
Самарқандда сифатсиз қурилаётган қурилишлар буздирилди.
Самарқанд вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилди.
Унда Қорасув массивида "Меъмор комплекс" МЧЖ томонидан қурилаётган мактаб биносида бир қатор қоидабузарликлар аниқланди.
Хусусан, назорат тадбирлари давомида айрим сифатсиз ишлар аниқланиб, демонтаж қилдирилди. Объектда қурилиш маҳсулотлари ёмон ҳолатда сақланаётгани, ижро журналлари юритилмагани аниқланди. Қурилишнинг иккинчи қаватида терилган ғиштлар ҳолати талабга жавоб бермаслиги, қоришмалар билан тўлиқ тўлдирилмагани маълум бўлди. Натижада ушбу қурилиш буздирилди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят бўйлаб назорат тадбирлари кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда, дейилади хабарда.