Абдулла Арипов шахмат федерацияси раиси этиб сайланди
Алишер Саъдуллаев эса раиснинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.
Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди.
4 октябр куни Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон шахмат федерацияси навбатдан ташқари Конференцияси йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ташкилий масалалар кўрилди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов федерация раиси лавозимига сайланди.
Бу вазифада шу вақтга қадар Ёшлар агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ишлаб келаётганди. Алишер Саъдуллаев федерация раиси биринчи ўринбосари вазифасини эгаллаган.
Шахмат фаҳрийси Синдаров Комил Ойдинович – Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов федерациянинг пойтахт бўлимига раис этиб сайланганди.