Uzbekistan Airways Эрон ва Ироқ ҳудудини четлаб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширади
Яна икки авиакомпания Яқин Шарқдаги вазият сабаб Ўзбекистонга рейсларни вақтинча тўхтатди.
Uzbekistan Airways Эрон ва Ироқ ҳудудини четлаб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширади.
Фуқаро ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2024 йил 2 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро авиацияси агентлигининг кўрсатмасига мувофиқ, Uzbekistan Airways Ироқ ҳаво ҳудуди ва Эрон ҳаво ҳудудининг ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда, аниқ кўрсатмага қадар мунтазам парвозларни амалга оширишини маълум қилади.
"Таъкидлаш жоизки, Uzbekistan Airways парвозларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент - Тел-Авив - Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни давом эттиради" дейилади хабарда.
Бундан ташқари, "Flynas" ва "Qeshm Air" авиакомпаниялари Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатган.