Шавкат Умрзоқов шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланди
Бундан ташқари бўлим раиси ўринбосарлари, ижрочи директори ҳамда котиби ҳам сайланди.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланди.
Бугун Тошкент шаҳар спорт бошқармаси масъуллари, пойтахт спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда шахмат бўйича мураббий-мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди ҳамда ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Шавкат Умрзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланди.
Шу билан бирга Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раисининг ўринбосарлари, ижрочи директори ҳамда котиби сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Умрзоқов июл ойида депутат этиб сайланганди.