platina.uz

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайта тасдиқланди

Калонов Рустам Абдуҳакимович Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси этиб сайланди.

Жамият
6 ноябрь, 17:25
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайта тасдиқланди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.

Унда Тошкент шаҳар Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Абдулла Магруповнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда депутат Калонов Рустам Абдуҳакимович Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси этиб сайланди.

Рустам Калонов.

Сессияда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Шавкат Умурзаков номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Шавкат Буранович Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+