Шавкат Умрзоқов депутат этиб сайланди
У апрел ойида Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланганди.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов депутат этиб сайланди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессияси ўтказилган.
Сессияда дастлаб Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Абдулла Магрупов "Тошкент шаҳрида бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида" маълумот берди.
Берилган маълумотга кўра, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани "Туркистон-53" сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Шавкат Бўронович Умрзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайлангани айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Умрзоқов 2023 йил март ойида Тошкент шаҳрини бошқариб келмоқда. У жорий йилнинг апрел ойида ҳоким лавозимига расман тасдиқланганди.