Исроил БМТ бош котибини персона нон грата деб эълон қилди
Антониу Гутерришнинг мамлакатга кириши ҳам тақиқланди.
Жаҳон
2 октябрь, 15:50
Исроил ташқи ишлар вазирлиги БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни персона нон грата деб эълон қилди ва унинг мамлакатга киришини тақиқлади.
Бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Исраэл Кац қарор қабул қилган.
Аввалроқ Гутерриш Х тармоғида Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайишини қоралаб, "эскалациядан кейин кескинлашув"ни қоралаб, ўт очишни тўхтатишга чақирганини ёзган эди. Бироқ унинг хабарида на Исроил, на Эрон ҳақида сўз юритилмаган.
Гутерриш Фаластиндаги қонли воқеаларга фаол муносабат билдириб келади. У Ғазодаги оғир аҳвол ҳақида бир неча бор бонг урганди.