“Ташаббусли бюджет” қачон бошланиши маълум бўлди

Унда 3 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. 

Иқтисод
26 январь, 22:31
“Ташаббусли бюджет” қачон бошланиши маълум бўлди

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади.

- Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;
- Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11 март;
- Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет” 2023 йилдаги илк мавсуми апрел ойида, иккинчи масуми эса июл ойидан сентябргача давом этганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+