"Ташаббусли бюджет" ғолиблари эълон қилинди
Жами 3,3 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-босқичида ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,3 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Умуман олганда, жами 22 263 лойиҳа киритилган, шундан 18 734 лойиҳа саралашдан ўтган.
Жами 1945 тта маҳалла ғолиб деб топилди. Энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлганлар 18 017 кишини ташкил этган бўлса, 31 киши овоз бериб ғолиб бўлган лойиҳа ҳам мавжуд.
Энг кўп лойиҳалар ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ташаббуслардир. Иккинчи ўринни умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ташаббусли бюджет" бўйича янги тизим яратилиши маълум бўлганди. Бунда аҳоли ва давлат шерикчилиги йўлга қўйилади.
Аҳоли лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар автоматик равишда ғолиб бўлади.