1 февралдан "Ташаббусли бюджет"нинг 10-мавсуми бошланади
Ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

“Ташаббусли бюджет”нинг 10-мавсуми бошланади.
Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.
Бунда:
- 1–20 феврал кунлари лойиҳаларни киритиш;
- 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш;
- 8–10 март кунлари тарғибот босқичи;
- 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи;
- 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.