Президент транспорт вазирини огоҳлантирди

Ташқи бозорларга юкларни олиб чиқишда муаммолар кўплиги таъкидланди. 

Жамият
18 январь, 12:50
Президент транспорт вазирини огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев давом этаётган мажлисда яна бир вазир Илҳом Маҳкамовни огоҳлантирди. Давлат раҳбари логистика муаммоларини танқид қилди. 

Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.

Масалан, айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқ.

Бу масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазири Илҳом Маҳкамов огоҳлантирилди.

Инвестиция вазирлигига логистикадаги муаммоларни ечиш, минтақавий ва йирик халқаро лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

Стратегик темир йўл коридорларини барпо этиш доирасидаги ишларни фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга хорижий мамлакатларда маҳаллий ташувчилар учун виза режимини соддалаштириш чораларини кўриш топширилди.

Бундан аввал адлия вазири Акбар Тошқулов огоҳлантирилган, унга топшириқ берилиб ўзгариш қилмаса ишдан кетиши айтилганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки йирик амалдор ишдан олинган, Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев огоҳлантирилиб, 10 нафар ҳокимга чора кўрилиши белгиланганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+