Адлия вазири ҳам ишдан олиниш бўйича огоҳлантирилди

Президент вазирга янги вазифа топширди. 

Жамият
18 январь, 11:48
Адлия вазири ҳам ишдан олиниш бўйича огоҳлантирилди

Президент адлия вазири Акбар Тошқуловга янги вазифа юклади ва ўзгариш бўлмаса ишдан олиш бўйича огоҳлантирди. 

Айрим корхоналаримизда халқаро сертификат йўқлиги учун глобал логистика занжирларига қўшила олмаяпти. Иқтисодиётнинг драйвер соҳаларида халқаро стандартларни жорий қилиш даражаси 35 фоизга ҳам етмайди.

Шу боис, Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди. 

Умуман, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Мутасаддиларга 2024 йилда энг кўп экспорт бўладиган Европадаги 10 та давлат билан миллий сертификатни икки томонлама тан олиш бўйича келишувга эришиш, 1,7 мингта халқаро стандарт ва 19 та техник регламентни қабул қилиш, 1,2 мингта корхонада халқаро сифат тизимларини жорий этиш, сифати кафолатланган маҳсулотлар турини 4 мингтадан 7,5 мингтага етказиш топширилди.

Жорий йилда “GSP+” тизими орқали Европага экспорт қилинадиган товарлар турини 700 тага, ҳажмини 1,2 миллиард долларга етказиш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки йирик амалдор ишдан олинган, Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев огоҳлантирилиб, 10 нафар ҳокимга чора кўрилиши белгиланганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+