Uzum омбори ёнида ёнғин чиқди
Тошкентнинг Бектемир туманидаги контейнерда ёнғин содир бўлди.
Жамият
17 январь 2024 йил

Бугун, 17 январ куни соат 17:16 да Бектемир тумани, Порлоқ кўчасида (Uzum market омбори ёнида) жойлашган контейнер ичидаги қурилиш моллари ёниб кетган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ёнғинга 4 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 17:27 да етиб бориб, ярим соат ичида ўчирилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Самарқанддаги Зарафшон миллий боғида ёнғин содир бўлганди.