platina.uz
Жамият

Пойтахтда автомобилларни эвакуация қилиш тўлови чегараси белгиланди

Махсус транспорт воситасида автомобилни эвакуация қилиш ва ташишнинг ҳар бир километри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, автомобилни сақлаш учун эса ҳар бир суткага БҲМнинг 20 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади. 

Пойтахтда автомобилларни эвакуация қилиш тўлови чегараси белгиланди

Тошкентда ҳоким қарори билан автомобилларни эвакуация қилиш ва уларни жарима майдончасида сақлаш учун тўловнинг энг юқори миқдорлари белгиланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

махсус транспорт воситасида автомобилни эвакуация қилиш ва ташишнинг ҳар бир километри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, автомобилни сақлаш учун эса ҳар бир суткага БҲМнинг 20 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.

Бунда автомобилни жарима майдончасига эвакуация қилишнинг умумий қиймати БҲМнинг 4 бараваридан ошмаслиги керак.

"Ягона чекланган тарифларнинг жорий этилиши тизимни янада тушунарли ва шаффоф қилишга, фуқароларни асоссиз ҳисоб-китоблардан ҳимоялашга ва ортиқча тўловларга йўл қўймасликка имкон беради", — дейилди марказ хабарида.

«Автомобиллар пиёдалар йўлакларини, ўтиш жойларини ва бошқа жамоат жойларини тўсиб қўймаслиги лозим. Қулай шаҳар ҳаракатнинг барча иштирокчиларига ўзаро ҳурматдан бошланади. Йўлаклар — пиёдаларга, йўллар — транспортга, қоидалар эса барча учун ягона ва тушунарли бўлиши шарт", дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid