platina.uz
Жамият

Автомобил эҳтиёт қисмлари бозоридаги жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди

Айрим судланувчилар (муқаддам судлангани боис) тайинланган жазони қаттиқ тартибли, айримлари умумий тартибдаги жазо колонияларида ўташи белгиланди. 

Автомобил эҳтиёт қисмлари бозоридаги жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди

Учтепа туманидаги "Автомобил эҳтиёт қисмлари бозори"да ноқонуний фаолият олиб борган жиноий гуруҳга суд ҳукми чиқарилди.

Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида 14 нафар судланувчига доир жиноят иши юзасидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

“Автомобил эҳтиёт қисмлари бозори” ҳудудида товламачилик билан шуғулланганликда айбланган судланувчиларга, жиноий хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб, 3 йилдан 6,5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинланди.

Айрим судланувчилар (муқаддам судлангани боис) тайинланган жазони қаттиқ тартибли, айримлари умумий тартибдаги жазо колонияларида ўташи белгиланди.

Суд жараёни якунида раислик этувчи судья томонидан ҳукм мазмуни, унга нисбатан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилди, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid