Туркия-Ўзбекистон учинчи таълим форуми ўз ишини бошлади
27 сентябр куни Истанбул шаҳрида Туркия—Ўзбекистон учинчи таълим форуми ўз ишини бошлади. Форумда Ўзбекистоннинг 30 га яқин ОТМ ректорлари, Туркия давлатидан 60 га яқин ОТМ раҳбарлари иштирок этмоқда.
Истанбулда Туркия—Ўзбекистон учинчи таълим форуми ўз ишини бошлади.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ижтимоий ривожлантириш департаменти раҳбари, Олий таълим кенгаши раиси Одил Абдураҳмонов, Туркия Олий таълим кенгаши (ЙÖК) раҳбари Эрол Ўзвар, Истанбул техника университети ректори Ҳасан Мандал очиб бердилар.
Таъкидлаш жоизки, сўнги йилларда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳамкорлик алоқалари мутлақо янги босқичга кўтарилди. Университетлар ўртасидаги ҳамкорлик кўлами кундан-кунга кенгайиб бормоқда.
Ҳозирда олийгоҳлар ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномалари сони 150 тадан ошди.
Сўнгги 3 йил давомида 800 нафарга яқин ўзбекистонлик ўқитувчи ва тадқиқотчилар Туркияга малака ошириш, стажировка, семинар ва тренингларга юборилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқув жараёнини ташкил этишга 500 нафардан ортиқ туркиялик ўқитувчилар жалб этилди. Жорий ўқув йилида университетларимиз ўртасида ташкил этилган Доубле дегреэ қўшма таълим дастурлари бўйича 600 нафарга яқин талабалар таҳсил олмоқда.
Форум доирасида икки давлат университетларининг ҳамкорлигига қаратилган 50 яқин шартномалар, келишувлар ва меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.