Қашқадарёдаги ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

Вафот этганларнинг уч нафари 1998 йилда туғилган синфдошлардир.

Жамият
7 кун аввал, 13:14
Қашқадарёдаги ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди. 

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Lacetti бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia билан тўқнашган.

ИИБ эълон қилган видеода айтилишича, ЙТҲ Кўкдала — Каттақишлоқ автомобиль йўли 10-километрида содир бўлган. Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Ҳолат оқибатида жами 8 киши жароҳатланган, 4 киши вафот этган. 

Маълумотларга кўра, вафот этганларнинг уч нафари 1998 йилда туғилган синфдошлардир. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+