Ўзбекистон Россияга: "Ички ишларга аралашмаслик тамойили муҳим"

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. 

Сиёсат
27 сентябрь, 10:51
Ўзбекистон Россияга: "Ички ишларга аралашмаслик тамойили муҳим"

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов Нью-Йоркда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашди.

Учрашувда, жумладан, стратегик шерикликнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказилган.

“Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. 
Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик”, – дейди Саидов.  

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 188-мактабдаги вазият юзасидан айрим россиялик  расмийлар турли чиқишлар қилиб келаётган ва бу ўзбекистонлик ижтимоий фаол фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+