platina.uz

MY5 телеканали 10 йиллик юбилейи муносабати билан совғалар улашмоқда

Телеканал ўз томошабинлари учун тайёрлаган совғалар ичида 30 та смартфон, 30 та телевизор бор. Бош соврин – 50 млн сўм.

Жамият
27 сентябрь, 18:08
MY5 телеканали 10 йиллик юбилейи муносабати билан совғалар улашмоқда
Фотоколлаж: Platina.uz

“Менинг юртим” телаканали ўзининг 10 йиллик юбилейи муносабати билан акция эълон қилди. Телеканал ўз томошабинлари учун тайёрлаган совғалар ичида 30 та смартфон, 30 та телевизор бор. Бош соврин – 50 млн сўм.

Ҳар куни соат 16:00 дан 18:00 га қадар “Менинг юртим” телеканалидан узоқлашмай, шу пайтда эфирда кўрсатилган сирли рақамларни @my5_bot Telegram боти орқали юбориш ва баллар тўплаш лозим.

Телеканал @my5_bot Telegram боти орқали рўйхатдан ўтган барчага BizMedia иловаси учун 30 кунлик ваучер тақдим этади.

Бундан ташқари, MY5 ўз томошабинлари учун тайёрлаган совғалар ичида 30 та смартфон, 30 та телевизор бор. Бош соврин – 50 000 000 сўм. Акция 25 сентябрдан 25 ноябргача давом этади. Ғолиблар ҳар куни эрталаб “Омон-омон” дастурида эълон қилиб борилади.

Телеканал аллақачон илк ғолибларини аниқлаб, уларга совғаларни топширишни бошлади. Акциянинг биринчи ғолиби фарғоналик Жавлонбек Тоиров бўлди. Унга смартфон топширилди.

Иккинчи ғолиб эса қашқадарёлик Содиқжон Авазов бўлди. Унга телеканал томонидан телевизор совға қилинди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+