“Чимилдиқ” филми Озарбайжонни ҳам забт этди
Боку шаҳрида супер комедиянинг катта премьераси бўлиб ўтди.

Озарбайжоннинг гўзал Боку шаҳрида “Чимилдиқ” филми премьераси бўлиб ўтди. Унда филм ижодкорлари қатнашди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов ҳам иштирок этди.
.jpg)
Қайд этилишича, “Чимилдиқ” – жаҳон кинотеатрларига чиққан илк ўзбек киноси ҳисобланади.

Маълумот учун, “Чимилдиқ” бугунги ёшлар учун керакли филм. У ажрашиш – мазкур оғриқли ижтимоий муаммонинг ечими эмаслигини кўрсатади. Баъзан энг қийин вазиятларда ҳам сабр ва тушуниш билан тақдир тўсиқларини енгиб ўтиш мумкинлигини ўргатади.

Бу филмни нафақат оила қурганлар, балки оилавий ҳаётга тайёрланаётганлар ҳам кўриши лозим. Энг муҳими, филм бир нарсани эсдан чиқармасликни уқтиради: муҳаббат – бу тақдир эмас, балки танлов. Ва уни сақлаб қолиш ёки йўқотиш – ҳар бир инсоннинг ўз қўлида.