Россия ТИВ Тошкентда ўқувчининг калтакланишига муносабат билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров эса Россия томонини ўз муаммолари билан шуғулланишга чақирди.

Жамият
26 сентябрь, 12:27
Россия ТИВ Тошкентда ўқувчининг калтакланишига муносабат билдирди

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги мактабда ўқувчининг калтакланишига муносабат билдирди. Ҳодиса Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида, рус тили дарсида содир бўлган.

"Видео мазмуни болага нисбатан ўта хавотир ва ҳамдардлик уйғотмаслиги мумкин эмас. Биз Ўзбекистон томонидан расмий тушунтириш сўрадик. Икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган дўстона муносабатларда ҳеч қандай адоватга, айниқса, тил масаласида ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Изчил чора-тадбирлар кўриш, жумладан, кўп асрлик алоқаларимизда рус тилининг қўлланилишининг фойдали таъсирини жамоатчиликка эслатиш, маданий-маърифий, илмий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ўзаро бойитиш керак", — деди Мария Захарова.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров эса Россия томонини ўз муаммолари билан шуғулланишга чақирди.  "Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди", — дейди "Миллий тикланиш" партияси раиси.

Тошкент шаҳар ИИББ аввалроқ ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказилаётгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россия ТИВ вакили Мария Захарова тарихчи Захар Прелипиннинг "Ўзбекистонни босиб олиш" ҳақидаги сўзларини "шахсий позиция" дея тарифлаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+