platina.uz

Бунёд Мамажонов Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди

У 2020 йилдан шу кунга қадар "Асакабанк" бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 

Жамият
26 сентябрь, 11:19
Бунёд Мамажонов Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди

Мамажонов Бунёд Бахтиёрович Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Бунёд Мамажонов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент молия институтини магистрлик даражаси билан тамомлаган.

2020 йилдан шу кунга қадар "Асакабанк" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек туманиларида ҳам ҳоким алмашганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+