Мирзо Улуғбек туманига ҳоким тайинланди

Баҳодир Гаибназаров аввал Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларини ҳам бошқарган.

Жамият
25 сентябрь, 16:51
Мирзо Улуғбек туманига ҳоким тайинланди

Гаибназаров Баҳодир Рихсиалиевич Мирзо Улуғбек туманининг ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди. 

Баҳодир Гаибназаров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунос мутахассисликлари билан тамомлаган.

2021 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Гаибназаров аввал Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларини ҳам бошқарган. Жумладан у 2017-208 йилларда Шайхонтоҳур туманини бошқарган ва президент танқиди сабаб ишдан кетганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+