Zeekr хорижга "кулранг схемалар" бўйича чиқарилган электромобилларни ўчириб қўяди

Компания чекловлар 2024 йил 15 июлдан кейин ишлаб чиқарилган электромобилларга нисбатан қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон
25 сентябрь, 14:36
Zeekr хорижга "кулранг схемалар" бўйича чиқарилган электромобилларни ўчириб қўяди

Хитойнинг Zeekr компанияси хорижга "кулранг схемалар" бўйича олиб келинган электромобилларни ўчиришни бошлайди. 

Россиядаги Телеграм каналлар баъзи автомобиллар масофадан блокланиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Июнь ойида компания ноқонуний экспорт қилинган автомобилларга қарши чоралар кўриш режасини эълон қилган эди. Zeekr Хитой ичида фойдаланиш учун мўлжалланган, аммо бошқа мамлакатларга олиб кетилган ускуналарни блокламоқчи бўлган. Маълумотларга кўра, фақат Россия эмас, бутун дунёга ноқонуний чиқарилган электромобиллар ўчирилади. 

Компания чекловлар 2024 йил 15 июлдан кейин ишлаб чиқарилган электромобилларга нисбатан қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди. 

Агар компания уларни шартномада кўрсатилган хизмат кўрсатиш ҳудудидан ташқарида аниқласа ёки ишлаб чиқарувчи томонидан рухсат этилмаган SIM-карталардан фойдаланаётганини аниқласа, автомобил тизими огоҳлантириш беради ва машинани Хитойга қайтаришни таклиф қилади.

Шу билан бирга, етказиб берувчилар ишлаб чиқарувчининг чораларига қарши курашишга тайёр. Россиялик дилерлар электромобил эгаларига 75 минг рубллик нархда махсус блокларни таклиф қилишди, бу эса автомобилни асосий ҳисобдан узиб қўяди. Бироқ, бундай ечим қанча вақт ишлаши номаълум, ишлаб чиқарувчи ушбу қурилмаларни четлаб ўтишга ҳаракат қилиши мумкин.

Autostat маълумотларига кўра, саккиз ой ичида Россия Федерациясида 5559 та Zeekr автомобили рўйхатга олинган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 76 баробар кўпдир. Бу даврда Россияга жами 12689 та янги электромобил сотилган. Агар блокланса, уларнинг камида учдан бир қисми ўчиши мумкин. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+