Қурилишлар олдида QR кодли паспортлар ўрнатилади
Бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиш мумкин бўлади. QR кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.
Қурилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби ташкил қилиниши белгиланди.
Назорат инспекторлари бодикамера билан таъминланади.
Давлат ҳисобидан қурилаётган ҳар бир объектга тоифасига қараб камида 2 тадан видеокамера ўрнатилади. Улар операторлар штабига маълумотларни онлайн юборади.
Шунингдек, ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.
Эндиликда ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади, исталган одам бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиши мумкин бўлади.
Агар QR кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.
Давлат объектларини лойиҳалаш ва қуришда ҳалигача “ресурс” усулидан фойдаланилаётгани қайд этилди.
Келаси йил 1 январдан қурилишда “ресурс” усулидан воз кечиб, “ҳажм” усулига ўтиш режалаштирилган.
Лекин бу тизимни ишлатиш тартиби ҳалигача тасдиқлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамасига бу жараённи тезлаштириш топширилди.
Мутасаддиларга ўқув курсларини ташкил қилиб, лойиҳачи, пудратчи ва назоратчиларни янги тизимда ишлашга ўқитиш, келгуси йил инвестиция дастурига кирадиган 1 минг 300 дан зиёд объект “ҳажм” усулида қурилишини таъминлаш топширилди.