platina.uz

Ўзбекистон Хитойга имкониятни бой берди

Шамсиддин Воҳидов Ванг Юени мағлуб этди,  аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади. Бугун терма Францияга қарши ўйнайди. 

Спорт
22 сентябрь, 9:08
Ўзбекистон Хитойга имкониятни бой берди

Будапештда бўлиб ўтаётган бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди.

Афсуски, бу мағлубият туфайли йигитлар 1-2 ўринлар учун курашишдан мосуво бўлишди.

Гарча мағлубиятга учраган бўлсада терма Хитойга яхши қаршилик кўрсатди.

Жумладан, Нодирбек Абдусатторов рақиби билан дуранг ўйнади, Шамсиддин Воҳидов эса Ванг Юени мағлуб этди.

Якунда минимал 1.5-2.5 қайд этилди.

Бу турда аёллар жамоаси Англияни йирик 3-1 ҳисобида мағлуб этишди.

Бугун, 11-турда, эркаклар терма жамоаси Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Аёллар терма жамоаси эса Туркия жамоаси билан тўқнаш келади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+