platina.uz

Банкдан 19 млрд сўм қарзи бор қашқадарёлик тадбиркор қочиб юргани маълум бўлди

Суд қарори бўйича қарзини сўраб келган банкирларнинг видеосини тадбиркор тармоқларга тарқатиб юборган.

Жамият
22 сентябрь, 10:51
Банкдан 19 млрд сўм қарзи бор қашқадарёлик тадбиркор қочиб юргани маълум бўлди

7 июн куни “Ипак йўли” АТБ Қарши филиалидан SMART SAID МЧЖ раҳбари Д.С. салкам 19 млрд сўм қарзи бўла туриб, уни тўлашдан бош тортиб, қочиб юргани маълум бўлди.

У вилоятда PEPSI, “Чортоқ” сув ичимлиги, CRAFERS қандолат маҳсулоти ва Lays чипс маҳсулотларини сотиш фаолияти билан шуғулланади, ушбу фаолият олиб бориш учун расмий диллер ҳисобланади.

Маълум бўлишича, “Ипак йўли” АТБ Қарши филиали SMART SAID МЧЖга 2020-2021 йиллардаги келишув шартномаларига асосан жами 1 млн 435 минг доллар миқдорида кредит ажратган.

Бироқ шу вақтга қадар SMART SAID МЧЖ кредит шартномасидаги мажбуриятларини бажармаган ва банк ФИБ Қарши туманлараро судига асосий кредит қарздорлиги, муддати ўтган асосий қарзи, муддати ўтган фоиз қарзи, жами 18,9 млрд‬ сўмни ундириш ҳақида даъво аризасини киритган бўлиб, суд даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Шунингдек, кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилиши бўйича жамият мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилиб, кўриб чиқишлик учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилган.

Бу ҳолатдан бохабар бўлган тадбиркор эса қарзини сўраб келган банк ходимларига эшикни очмаган ва аксинча уйига ўрнатилган видеокамераси орқали уларнинг видеосини тарқатиб юборган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+