Ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш ва томошаларда фойдаланиш тақиқланяпти
Бундай жонзотлар ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларига, океанариумлар, питомник ва илмий-тадқиқот муассасаларига топширилади.
Жамият
20 сентябрь, 9:56
Энди ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади. Президентга қилинган тақдимотда шу ҳақда сўз боради.
"Соҳадаги яна бир муаммо ёввойи ҳайвонларни асраш билан боғлиқ. Уларни хонадонларда боқиш ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда циркларда сақланувчи бундай жонзотлар ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларига, океанариумлар, питомник ва илмий-тадқиқот муассасаларига топширилиши белгиланмоқда.